18:40 | 21.12.23

                       

Тошкент вилоятидаги товуқ фермасида ёнғин содир бўлди – видео

Пискент туманидаги ёнғинни ўчиришга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилиб, 2 соат давомида ўчирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, бугун 21 декабр куни соат 15:20 да Пискент тумани «Култепа» МФЙдаги паррандачилик фермасида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунингдек, соат 15:33 да ёнғин содир бўлган жойга 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, воқеани тўлиқ назоратга олган. Кейинчалик яна 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.

Ёнғинга соат 15:33 да етиб борилиб, соат 16:13 да ўраб олинган ва соат 17:03 да бартараф этилди. Ёнғин натижасида ферманинг тахминан 140 кв.м майдонда том ва ички қисмлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: