12:34 | 02.01.24

                       

Тошкент вилоятидаги уйда ёнғин содир бўлди

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган, уйнинг учдан бир қисми ёнган.

Жорий йилнинг 1 январ куни соат 18:18 да Тошкент тумани, «Олтинтепа» маҳалласи Забардаст-5 кўчасида жойлашган 11-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб маълумот бермоқда вилоят ҳокимлиги.

Хабарга асосан ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Экипажлар соат 18:21 да етиб борган. Ёнғин 70 кв.м. майдонга тарқалган.

Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 18:45 да ўраб олиниб, соат 19:25 да ўчирилган. Хонадоннинг 150 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатидан ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ, уйнинг том қисми ва ромлари бутун қолган.

Ҳозирги вақтда ёнғин оқибатларини бартараф қилиш мақсадида маҳалла аҳолиси, қўни-қўшнилар томонидан ҳашар ишлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: