9:53 | 11.05.24
Қибрайда устунга радар ўрнатаётган 26 ёшли муҳандис ток уриб вафот этди. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.
Тошкент вилояти, Қибрай туманида 2024 йил 1 май куни мухандис электр симларини улаш жараёнида жароҳатланиб, вафот этди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги буйруғида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни соат 17:20 ларда содир бўлган. 1998 йилда туғилган компютер тармоғи муҳандиси Сардорбек Мадаминов Қибрай тумани Университет ва Салар чорраҳасида ишлаётиб, ток уриши оқибатида вафот этган. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.
Мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текшириш учун комиссия тузилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: