8:34 | 28.05.24

                       

Тошкентда 3 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 3 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. ЙТҲга Mercedes'нинг қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилгани сабаб бўлган (видео).

Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида 25 май куни, соат 23:55 ларда Lacetti, Mercedes ва Onix иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ЙТҲга Mercedes’нинг қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилгани ва яна бир машина жуда катта тезликда келаётгани сабаб бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бахтсиз ҳодисадан сўнг 10 дақиқа ичида тез ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келган. ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олганлар борлиги айтилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: