15:39 | 25.11.23
Машина ичида бўлган ҳомиладор аёл зудлик билан шифохонага юборилган.
Бугун, 25 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида «Gelendwagen» автомобили ЙТҲга учради. Оқибатда, бир сония ичида ҳайдовчининг 360 минг доллар (4 миллиард 440 миллион сўм)лик машинаси пачоқ бўлган.
Маълум бўлишича, Яккасарой туманида Mercedes-Benz русумли автомашинани бошқариб кетаётган 38 ёшли эркак бошқарувни йўқотиб, йўл бўйидаги темир ёритгичга тўқнашиб кетган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, мазкур ЙТҲга ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган Nexia-3 манёвр қилиб, йўналишни кескин чапга ўзгартиргани сабаб бўлган.
Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ўша пайтда ҳайдовчининг ҳомиладор рафиқаси ўзи билан бирга машинада бўлган. Қўрқиб қолган аёлда эрта туғиш ҳолати рўй бериб, у тезда шифохонага жўнатилган.