18:35 | 29.05.23

                       

Тошкентда қанча автомобил атмосферага зарар етказаётгани маълум қилинди

Республика миқёсида «Тоза ҳаво» ойлиги ўтказилди

Жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар Табиат ресурслари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида республика миқёсида «Тоза ҳаво» ойлигининг 1 босқичи ўтказилди.

Bugun.uz

Ушбу ойлик Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 16, 17 ва 28 моддалари ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунининг 11 моддаси ижросидан келиб чиқиб белгиланган тартибда ташкил этилди.

Тоза ҳаво ойлигининг 1 босқичи давомида республика бўйича жами 161 537 та автотранспорт воситалари қамраб олинди ва шундан 153 761 таси токсиклик даражаси, 7776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди. Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4326 таси, яъни2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди.

Тошкент шаҳрида 11078 та автотранспорт воситаси текширилиб, уларнинг 408 таси ёки 2.7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланди.

Bugun.uz

Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайгани кузатилди. Лекин, шу билан бирга,текширилган транспорт воситаларидан қарийб 4326та носозлик ҳолати аниқланиб, бунинг оқибатида атмосферага зарарли газлар белгиланган меъёрлардан ортиқ ташлангани маълум бўлди.

Тадбир давомида ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1549 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан 246миллион 225минг сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 1525 тасинингҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

Bugun.uz

Тоза ҳаво ойлиги тадбири самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси ҳамкорлигида автотранспорт воситаларининг экологик ҳолатини нафақат автойўлларда ёки Йўл патруль хизмати масканларида, ҳар йили ўтказилаётган техник кўрик чоғида ҳам жами 23648 та автотранспорт воситаси ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдорига ўлчаш асбоблари ёрдамида экологик назоратдан ўтказилиши таъминланган.

Текширилган автотранспорт воситаларининг 563 таси ёки 2,4 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланган ва бартараф этиш учун автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаларига йўналтириш чоралари кўрилган.

Bugun.uz

Мазкур тадбир давомида мунтазам Йўл патруль хизмати масканларида, кўчаларда ҳамда автокорхоналарга кириш/чиқиш жойларида фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари текширилиб, уларда ишлатилган газларида ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган тақдирда вақтинча тўхтатиб, таъмирлаш эвазига жами 92,8 тонна ифлослантирувчи моддаатмосфера ҳавосига чиқарилишининголди олинган.

Тоза ҳаво ойлигининг жорий йилги 1 босқичи давомида жами 150 000 та автотранспорт воситасини назоратдан ўтказиш белгиланган бўлиб, амалда 161 537та (режага нисбатан 107,2 фоиз) автотранспорт воситаларининг ишлатилган газлари миқдори ўлчаш асбоблари ёрдамида экологик назоратдан ўтказилиши таъминланди.

Bugun.uz

Шу ўринда, Тоза ҳаво ойлигининг иккинчи босқичи жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилган ҳолда, юртдошларимиздан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда экологик меъёрларга ҳам амал қилишларини сўраб қолинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: