18:49 | 29.02.24

                       

Тошкентда 5,6 тонна бензинни ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳрида 5,6 тонна бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, унда 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида АИ-80, АИ-95,  АИ-92 маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати
Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати
Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: