12:52 | 11.01.24

                       

Тошкентда аёлни шафқатсизларча калтаклаган эркак қилмиши ҳақида гапириб берди – видео

«Мен калитларни қайтариш мақсадида унинг юзига бир неча марта ургандим, лекин у ҳалигача қайтариб бергани йўқ», дейди эркак.

Тошкентда аёлни шафқатсизларча калтаклаган эркак қилмиши ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Bugun.uz Янгиҳаёт тумани Ички ишлар бўлими катта терговчиси Светлана Ярочкинага таяниб хабар бермоқда.

«Мен калитларни қайтариш мақсадида унинг юзига бир неча марта ургандим, лекин у ҳалигача қайтариб бергани йўқ», дейди эркак.

Михаилнинг сўзларига кўра, у Еленага энди онасига ўзи ғамхўрлик қилишини ва унга энди ҳамшира керак эмаслигини билдирган. Аёл эса эркакнинг гапига қулоқ солмаган ва у ҳеч нарса қарор қилмаганини айтган.

Шундан сўнг, Михаил аёлга ҳужум қилган. Шу билан бирга, Михаил уни зўрлаш ниятида эмаслигини ва умуман олганда у «қариганини» айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 январ куни Тошкентда маст эркак онасининг боқувчисини аёвсиз калтаклагани маълум бўлди. Кейинчалик Bugun.uz воқеа тафсилотларини аниқлаб, ҳамширани аёвсиз калтаклаган эркакнинг 43 ёшли Михаил Денисов экани ҳақида маълум қилди. Михаил аёлни зўрлаб, ўлдириш билан қўрқитган.