21:18 | 20.05.24

                       

Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бунга таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилди.

Таъмирлаш ишлари бошлангани сабабли Тошкент шаҳрида баъзи кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бошланмоқда. Шу сабабли мазкур кўчалар:

  • Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача;
  • Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача;

2024 йилнинг 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 06:00 га қадар, ҳамда, 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Ҳайдовчиларга ушбу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: