16:45 | 02.06.24

                       

Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотмоқчи бўлган дўкон раҳбари ушланди

Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотмоқчи бўлган дўкон раҳбари ушланди. Қарийб 6 000 қути тамаки маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Прокуратура Департаменти матбуот хизмати Бекобод шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинганини маълум қилди.

Хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “M.Y.” МЧЖ раҳбари Ю.М. савдо дўконида фуқаро А.А.га акциз маркасиз жами 4  500 қути “MILANO” ва “ORIS” номли хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини 3 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан жами 5 910 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: