15:54 | 29.12.23

                       

Тошкентда ҳаракат вақтида сигарет чеккан автобус ҳайдовчиси ишдан олинди – видео

Аввалроқ иш вақтида телефонда гаплашган 7 нафар автобус ҳайдовчиси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси иш вақтида тамаки маҳсулотини истеъмол қилгани бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати муносабат билдириб, ҳайдовчи ишдан олинганини маълум қилди.

Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш ходимлари ўтказган тезкор суриштирув ишларида қоидабузарлик «18-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 87-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong автобус ҳайдовчиси И.А. томонидан содир этилгани аниқланган.

Автобусни бошқариш вақтида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиб, корхона ички тартиб қоидаларини бузгани учун ҳайдовчига нисбатан қатъий чора кўрилиб, тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда иш вақтида телефонда гаплашган 7 нафар автобус ҳайдовчиси ишдан олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: