10:05 | 13.12.23
Шунингдек, йўловчилардан ҳайдовчиларнинг шу каби қоидабузарлик қилганига кўзи тушса, мурожаат қилиши сўралмоқда.
Шу йилнинг 11 декабр куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси томонидан автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбири (рейд) ўтказилган. Компания матбуот хизмати рейд натижалари бўйича 7 нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилганини хабар қилди.
Билдирилишича, улар автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан, яъни телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузгани ва корхона ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя этмагани маълум бўлган. Шу сабабли 89, 135, 44, 43, 35, 46 ҳамда 53-йўналиш ҳайдовчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, компания йўловчилардан автобус ҳайдовчиси уяли алоқа телефонидан фойдаланаётганининг гувоҳи бўлса, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилиши ёки Instagram’даги расмий саҳифасига @toshbus’ни белгилаган ҳолда қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчи ҳақида пост (история) орқали хабар беришини сўраган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: