11:10 | 21.11.23

                       

Тошкентда автобус маст одамни уриб юборди

Олинган жароҳатлар сабаб зудлик билан тез ёрдам чақирилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ нинг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида автобус маст одамни уриб юборган.

Ҳодиса кеча, 20 ноябр куни соат 17:37 ларда «8-Автобус саройи» филиалига қарашли 82-сонли «Ибн Сино даҳаси 1 – Юнусобод даҳаси 17» йўналишидаги «Yutong CNG» русумли автобус ҳайдовчиси Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келиб, Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст ҳолатдаги 47 ёшли киши автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилиши сабабли рўй берган.

Оқибатда, фуқаро тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойига тез ёрдам чақирилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетиб, улардан бири ёниб кетганди. Шунингдек, Мисрда 30 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: