17:17 | 10.11.23

                       

Тошкентда автобус ва Nexia тўқнашди – видео

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланган.

Тошшаҳартрансхизмат АЖ матбуот хизмати хабар беришича, MAN русумли автобус ва енгил автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

2023 йил 10 октябр куни соат 08:00 лар атрофида Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи чорраҳасида MAN русумли автобус ва Nexia-1 русумли енги автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълумотларга кўра, автобус рулида 41 ёшли К.С. бўлган. Nexia-1 машинаси эса ҳайдовчи К.А.нинг бошқарувида бўлган.

Хабарга кўра, ЙТҲ ҳаракат вақтида автобус йўл қатнов қисмининг чап томонида ҳеч қандай авария чироқларини ёқмасдан тўхтаб турган енгил автомобилнинг орқа қисмига бориб ургани оқибатида содир бўлган.

Мазкур ҳодиса натижасида Nexia-1 русумли автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Автобус ҳамда автомобил эса техник шикастланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат Тошкент ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда ҳаракатланаётганингизда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва йўлларда эътиборли бўлишингизни сўраймиз!», – дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: