20:39 | 29.05.24

                       

Тошкентда автобус ва тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда автобус ва тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати «King Long» русумли автобус ва тепловоз иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича расмий маълумот берди.

Қайд қилинишича, 2024 йил 29 май куни соат 15:50 ларда, ҳайдовчи И.А бошқарувидаги «King Long» русумли автобус, Сергели тумани, Қумариқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли бўлган, ҳайдовчи А.Ж бошқарувидаги тепловоз билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобус техник шикастланган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Ҳодиса юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари натижаларига кўра, ҳайдовчи А.И автобусни бошқариб келиб темир йўл кесишмасида тўхтаган ва бошқа транспорт воситалари билан бирга ҳаракатни бошлаб темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган.

Шунингдек, тепловоз тартибга солинмаган темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтишидан аввал йўналиш бўйлаб транспорт воситаларини тўхтатиб турувчи темир йўл назоратчи ходими воқеа жойида бўлмаганлиги сабабли транспорт воситаларини тўхтатиш чоралари кўрилмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: