10:09 | 30.12.23

                       

Тошкентда автобуслар 31 декабр куни тунги соат 01:00 гача ҳаракатланади

Пойтахтнинг 18 та ҳудудида безатилган Янги йил арчаларига ҳаракатланувчи автобуслар белгиланди.

Янги йил байрами муносабати билан 31 декабр куни Тошкент шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида автобус йўналишларининг иш вақтлари 1 январ соат 01:00 га қадар узайтирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар берди.

Унга кўра, шаҳарнинг Янги йил арчалари безатилган 18 та ҳудудига қуйидаги автобус ва электробуслар хизматидан фойдаланган ҳолда бориш мумкин:

Асосий арча Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олд майдонига — 28, 30, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 115, 140, 19, 38, 51, 55, 67, 85, 93, 2, 17, 24, 26, 72;

Бектемир тумани — Food city мажмуасига: 39, 45, 68, 93, 110, 117, 128, 130, 133, 184;

Миробод тумани — «Фурқат» боғига: 12, 22;

Мирзо Улуғбек тумани — Марказий боғга: 14, 17, 25, 50, 60, 63, 83, 96, 110, 119, 129, 151, 152;

Мирзо Улуғбек тумани — «Янги Ўзбекистон» боғига: 50, 106, 151, 190;

Мирзо Улуғбек тумани — «Локомотив» боғига: 5, 19, 83, 96, 128, 149, 153, 198;

Сергели тумани Марказий хиёбонга— 8, 40, 47, 48, 58, 59, 62, 75, 86, 104, 105, 126, 130, 131;

Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасига — 31, 34, 76, 87, 131;

Шайхонтоҳур тумани — «Анҳор Локомотив» боғига: 57, 78, 97;

Шайхонтоҳур тумани — Tashkent City боғига: 13, 51, 141, 196, 11, 32, 47, 56, 76, 84, 103, 118, 150;

Учтепа тумани — «Сеул» эко-боғига: 33, 113, 135, 2, 8, 9т, 41, 127, 141, 150;

Чилонзор тумани — Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғига: 2, 33, 75, 80, 84, 94, 98, 103, 135, 150;

Чилонзор тумани — Humo Arena муз саройи олд майдонига: 13, 51, 196;

Чилонзор тумани — Magic city боғига: 11, 32, 47, 76, 81, 103, 118, 126, 13, 51, 100, 196;

Яккасарой тумани — Next савдо мажмуасига: 11, 32, 47, 76, 81, 126;

Яшнобод тумани — «Авиасозлар» маданият саройининг олд томонига: 15, 22, 54, 72, 148;

Яшнобод тумани —«Ашхобод» боғига: 1, 14, 16, 18, 21, 28, 30, 44, 72, 80, 96, 190;

Янгиҳаёт тумани — Index савдо мажмуасига: 75, 143.

Аввалроқ, Янги йил арафасида пойтахтдаги автобус йўналишларининг иш тартиби бўйича маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: