18:40 | 25.12.23

                       

Янги йил арафасида пойтахтдаги автобус йўналишларининг иш тартиби бўйича маълумот берилди

Президент фармони билан байрам таътилида автобус йўналишларининг фаолияти жадвал асосида ташкил этилди.

Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги фармонига асосан, Янги йилда байрам тадбирларини нишонлаш мақсадида, дам олиш кунларида автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти жадвал асосида ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Жадвалга кўра, 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 2 январига қадар автобуслар ҳаракати якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида фаолият юритади.

Шунингдек, 6 январ шанба куни – иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида автобус йўналишларининг фаолияти ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 36 та алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилиши хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: