16:39 | 26.02.24

                       

Тошкентда автобуслар билан боғлиқ ЙТҲ лар кўпайгани ортидан 5 нафар масъул ходим ишдан олинди

ДХХ бошчилигида Тошкентда автобуслар билан боғлиқ ЙТҲ лар келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда 5 нафар масъул ходим ишдан олинди.

Тошкентда автобуслар билан содир бўлаётган техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпайгани ортидан 5 нафар масъул ходим лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов бошчилигида, автобус саройи филиаллари раҳбарлари, бош механиклар ва масъул ходимлар иштирокида бундай ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, юқорида санаб ўтилган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш, автобусларнинг техник ҳолатини бирма-бир текширувдан ўтказиш бўйича 8 та автобус саройлари масъул ходимларига топшириқлар берилиб, ходимларнинг масъулияти янада кучайтирилди.

Аввалроқ Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: