18:49 | 06.03.24

                       

Тошкентда аввал судланган фуқаро 4,9 млн сўмга кучли таъсир қилувчи дорилар сотаётганда ушланди

Тошкентда аввал судланган фуқаро 4,9 млн сўмга кучли таъсир қилувчи дорилар сотаётганда ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда муқаддам судланган М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Ширин кўчаси ҳудудида жами 54 дона «Зардекс» ва «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро К.К.га 4,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: