20:39 | 09.06.24
Тошкентда аёллар ўзаро жанжаллашди. Воқеа юзасидан судга иш ҳужжатлари юборилган (видео).
ИИББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган «Олмалиқда аёллар гуруҳ бўлиб жанжаллашди» номли видео бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Олмалиқ шаҳрининг «Тошкент» МФЙ ҳудудида жойлашган чиқинди тўплаш маскани ёнида содир бўлган. Лўли элатига мансуб бир нечта аёллар ўзаро тортишиб жанжаллашганлар.
Жанжал шу вақтнинг ўзида ҳудудий профилактика инспектори ва маҳалла ходимлари томонидан бартараф этилган.
Воқеа юзасидан содир этилган ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари тўпланиб судга тақдим этилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: