8:12 | 10.06.24

                       

Тошкентда бетон қуйиш жараёнида чилангар ҳалок бўлди

Тошкентда бетон қуйиш жараёнида чилангар ҳалок бўлди. У «Олмалиқ иссиқлик манбаи» иссиқлик тармоқлари ишчиси бўлган.

Тошкентда чилангар бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди.

Маълум қилинишича, «Олмалиқ иссиқлик манбаи» иссиқлик тармоқлари чилангари 4 июнь куни бетон қуйиш ишлари жараёнида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, қоровул трансформатордан ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: