8:11 | 09.06.24

                       

Тошкентда бош шифокор ўринбосари ходимини ҳақорат қилди

Тошкентда бош шифокор ўринбосари ходимини ҳақорат қилди. ССВ ҳолат бўйича маълумот берди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати бош шифокор ўринбосари ходимини ҳақорат қилгани юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Низом Абдуллаев деонтология ва тиббий этика қоидаларига зид равишда тиббиёт ходимини куракдан турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалган.

Воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг эрталабки ҳисобот йиғилиши вақтида кузатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилмоқда. Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: