11:01 | 27.12.23

                       

Тошкентда чақалоғини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган она ва унга «мижоз» топиб берган аёлга ҳукм ўқилди

Она суд мажлисида болани вояга етказишга имконияти етмаслиги, эрининг эса бола билан умуман иши йўқлигини билдирган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, шу йилнинг 31 июл куни Бозорова Дилноза ўзининг 5 кунлик чақалоғини танишлари Мирзаева Марғуба ва унинг онаси ҳамроҳлигида Чилонзор метро бекати яқинида «мижоз» Тожиев Зафар исмли шахсга 9 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Суд мажлисида аёл болани вояга етказишга имконияти етмаслиги, эрининг эса бола билан умуман иши йўқлиги туфайли таниши Мирзаева Марғубага кимгадир бола керак бўлса, пул эвазига беришини билдирганини айтган.

ЖИБ Олмазор туман судининг ҳукмига кўра, Бозорова Дилноза ва Мирзаева Марғуба Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан айбли деб топилган ва 57-моддаси тартибида уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: