13:07 | 12.08.24

                       

Тошкентда чавақлаб ташланган 3 ёшли гўдак ҳақида маълумот берилди

Блогер Жасур Тошкентда ваҳшийларча чавақлаб ташланган 3 ёшли гўдак ва унинг онаси ҳақида барча сирларни айтиб берди.

Жасур исми билан танилган блогер интервьюсида ваҳшийларча ўлдирилган 3 ёшли болакайнинг ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, марҳумнинг онаси билан Гив конкурс орқали танишган. Салиҳ аёлнинг нечанчидир никоҳидан бўлган фарзанди.

Аёл кучли таъсир қилувчи дорилар ва наркотик моддаларни мунтазам қабул қилиб келган.

Аввал билмасдим. Эътибор берсам, кайфияти бир кўтарилиб, бир тушиб қоладиган бўлди. Шунда сездим, у дорига ‘ўтириб қолган’. У буни менга ҳам ичиришга уринган, лекин мен ичмаганман», дейди у.

Блогернинг сўзларига кўра, онаси болага бепарво бўлган. Йигит болага қараган, қорнини тўйғазган. Аммо маълум сабабларга кўра, уларнинг муносабатлари бузилган.

«Салиҳга ҳар доим ўзим қарар эдим. Кечаси йиғлаб қоларди, ўшанда ҳам онаси қарамаган. Мен уни овутиб, ухлатганман. Таглигини ҳам ўзим алмаштирганман. Салиҳ 1 ёшга тўлганидан кейин биз орани уздик. Чунки ўша вақтларда унинг уйидан пул ўғирланди. У ўз синглисини 1 минг 700 долларга ухлатиб кетган.

Салиҳ 2 ёшга тўлганида биз яна ярашдик. Онаси 2-3 кунлаб қаергадир кетарди, Салиҳ яна менга қоларди, ўзим қарар эдим. 4 кунлаб уйга келмаганида бола овқатсиз қолиб кетган кунлари ҳам бўлган. Болага нима едиришни билмасдим», дейди блогер.

Маълумотларга кўра, Жасур танишининг наркотик моддалар истеъмол қилишини унинг собиқ эрига айтган ва болани аёлдан олиб қўйишни таклиф қилган. Отаси бунга рози бўлган ва шу ишни қилмоқчи бўлганида Салиҳнинг онаси улардан катта миқдорда пул сўраган. Ўша вақтда эса, Салиҳнинг отасида бу миқдорда пул бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 31 ёшли аввал судланган эркак ўзи билан бирга яшайдиган аёл билан жанжаллашиб, унинг 3 ёшли ўғлини елка, бош ва кўзларига пичоқ тиқиб, ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Жанжал никоҳсиз эр-хотин наркотик қабул қилиб ўтирганда келиб чиққан. Эркак аввал аёлни уриб-тепади, аёл уйдан кўчага қочиб чиқади. Аёлдан жаҳли чиққан эркак аламини гўдакдан олади ва унга 12 марта пичоқ уради. Бола олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокурори гумонланувчи С. М.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ва суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисида илтимоснома тақдим этган. Мазкур ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: