14:30 | 08.04.24

                       

Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда

Қайд этилишича, бир кеча кундузда пойтахтда экстремистик радикал гуруҳларга қўшилганларнинг хонадонида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган, гумондор шахслар қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилаётгани ҳақида хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Қайд этилишича, куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган, гумондор шахслар қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланинг ва уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилманг. Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга аъзо бўлаётганлигини, қандай мазмундаги видео ва бошқа материалларни кўраётганлигини доимо назорат қилиб боринг, – деб ИИББ аҳолига мурожаат қилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ, Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган андижонлик эркак қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: