22:06 | 04.03.24

                       

Тошкентда дизель ёқилғисини сотаётганлар ушланди

Пойтахтнинг Бектемир ва Яккасарой туманларида дизелни ноқонуний равишда сотаётган шахслардан ёқилги воситалари мусодара қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро К.Ғ. жами 1 250 литр дизель ёқилғисини фуқаро А.Б.га 11,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Бектемир туманидаги унга тегишли омборхонадан сотиш учун сақлаб қўйилган 3 600 литр дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент кичик халқа йўли бўйида ноқонуний ёқилғи савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Р. 200 литр дизель ёқилғисини 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: