12:32 | 21.12.23

                       

Тошкентда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва фаол ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтади

Учрашувда экология ва туризм соҳаси муҳокама қилинади.

Бугун, 21-декабр куни «Ёшлар ижод» саройида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва фаол ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда экология ва туризм соҳасини муҳокама қилинади.

фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Учрашув давомида «Экология — ёш рассомлар нигоҳида» кўргазмаси, «Ёш экологлар ва туризм фаоллари» форумининг очилиши, экофаолларни тақдирлаш маросими ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Тадбирдан мақсад ёшларнинг экология ва туризм соҳасидаги аҳамияти юқори эканлигини яна бир бор эътироф этиш, уларнинг экологик онг ва маданиятини юксалтириш, ёшларнинг долзарб экологик муаммоларга самарали ечим излаш ва туризм соҳасини кенг ривожлантириш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: