19:23 | 25.11.23
Ҳодиса сабабли хизмат текшируви тайинланган.
Тошкент шаҳрида Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ нинг айтишича, автобус йўловчилари орасида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлиги ҳақида шифохонага мурожаат қилганлар йўқ.
Йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 25 ноябр куни соат 13:10 ларда пойтахтнинг Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси «Метро Шахристон» бекатида «8-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 51-сонли электробус ҳамда «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 2М-сонли автобус ҳайдовчилари томонидан содир этилган. Оқибатда, автобусларнинг ҳар иккаласи ҳам шикастланган.
Компаниянинг ёзишича, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича бошқарув раиси ўринбосари бошчилигида хизмат текшируви тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: