13:18 | 03.06.24

                       

Тошкентда эркак 38 ёшли бева аёлни калтаклади

Тошкентда эркак 38 ёшли бева аёлни болаларининг кўз ўнгида калтаклади. У руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилди.

Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Яшнобод тумани ахборот хизмати муносабат берди.

Маълум қилинишича, 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи 26 ёшли А.А. қўшниси 1986 йилда туғилган Н.Х. ва унинг вояга етмаган фарзандлари билан ўзаро тортишиб қолган. Сўнг А.А. фуқаро Н.Х. ни сочидан судраб куч ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Фуқаро А.А. руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган.

«Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: