10:21 | 21.05.24

                       

Тошкентда эркак Matiz уриб юбориши оқибатида вафот этди

Тошкентда эркак Matiz уриб юбориши оқибатида вафот этди. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳрида 35 ёшли эркак машинасида пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида 20 май куни соат 21:00 ларда 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: