10:38 | 22.01.24
Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида икки киши жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.
1968 йилда туғилган Арипов Исматилла Рахматуллаевич, 1980 йилда туғилган Арипов Улмасжон Рахматуллаевич гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Uzorg.info маълумотларига кўра, Арипов Улмасжон Рахматуллаевич печене ва бошқа хамирдан тайёрланадиган узоқ сақланувчи қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали фаолият олиб бораётган Madina fayz biznes МЧЖнинг таъсисчиси сифатида кўрсатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган фуқаролардан 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Telegram рақамига мурожаат қилишини сўраган. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: