22:31 | 02.03.24

                       

Тошкентда фуқароларнинг пластик картасидан 74,5 млн сўм пулини ўзлаштирган 16 ёшли йигит ушланди

Тошкентнинг Яшнобод туманида фуқаронинг пластик картасидан 74,5 млн сўм пулини ўғирлаган 16 ёшли йигит қўлга тушди. У «Telegram» орқали сохта ҳавола юбориб, фуқароларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва карталарда сақланган пулларни ўзлаштирган.

Тошкентнинг Яшнобод туманида фуқароларнинг пластик картасидан 74,5 млн сўм пулини ўғирлаган 16 ёшли йигит қўлга тушди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Таъкидланишича, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 48 ёшли (аёл) М.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 74,5 миллион сўм номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи 16 ёшли Х.Й. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Х.Й. интернет фойдаланувчиларига «Telegram» мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми а, б банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Й.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а,б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: