12:15 | 07.01.24

                       

Тошкентда «гармошкали» автобус ва Matiz ўртасида тўқнашув содир бўлди

Ҳодиса оқибатида енгил автомобил техник шикастланиб, автобусга ҳеч қандай зарар етмаган.

Пойтахтнинг Юнусобод туманида King Long русумли «гармошкали» автобус ва Matiz енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

6 январ куни соат 20:30 ларда, 93-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Р.Ф бошқарувидаги King Long автобуси Юнусобод тумани, «Жума масжиди» бекати олдида Matiz билан майда тўқнашув содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, енгил автомобил техник шикастланган, автобусга ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 2023 йил бошидан бери автобуслар билан 94 та ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: