23:12 | 16.01.24

                       

Тошкентда гиёҳванд моддалар сотган ёш қиз ушланди

Bugun.uz'даги маълумотларга кўра, қиз аэропортда ушланиб, ички ишлар ходимларига топширилган.

Кўп миқдорда гиёҳванд моддаларини сотган қиз Тошкентда қўлга олинди. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, М.М. исмли қиз Москва-Тошкент рейсидаги самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўниши билан ушланган.

Фото:«Bugun.uz»

Бугун, 16 январ куни соат 16:50 да аэропортга келиб қўнган Москва-Тошкент рейсидаги UT805 самолёти ХТБ ХПБ инспекторлари томонидан текширилганда, борт таркибида ушбу шахс ҳам борлиги маълум бўлган.

Фото:«Bugun.uz»
Фото:«Bugun.uz»

Қиз Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш)да айбланиб, Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ томонидан қидирувда бўлган ва ушлангач, туман ИИБ ходимларига топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: