8:07 | 07.06.24
Тошкентда хавфли манёврлар қилган 27 ёшли йигитга чора кўрилди (видео).
Ижтимоий тармоқда BMW ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб кескин манёвр ва авария хавфли ҳолат қилиб автомашина бошқарганлиги акс этган видео тарқалди. Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган. Ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Ш.Р.га нисбатан ўрнатилган тартибда МЖТК нинг тегишли моддаларига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилди.
«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: