14:04 | 16.04.24
Тошкентда ҳибсга олинган депутат 14 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланмоқда. Масъуллар депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади.
Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат, шу кенгашнинг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси, Нуриддин Зайнитдинов 13 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
NeMolchi.uz хабарига кўра, у 14 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланмоқда.
Маълум қилинишича, Нуриддин Зайнитдинов Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда қондириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Жабрланувчи 14 ёшли ўсмир йигит бўлиб, унинг ота-онаси жиноят ҳақида ички ишлар органларига хабар берган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари депутатга ушбу модда бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳибсга олинганини тасдиқлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: