13:37 | 01.02.24

                       

Тошкентда «Hotdogger» фастфуд тармоғи электрга ноқонуний улангани аниқланди

Жами 7 та кўчма савдо шохобчалари 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдаланган.

Тошкент шаҳрида 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчалари электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Уларнинг бирида “L.S.G.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчаларини электрга ноқонуний улаб олган.

Оқибатда жами 1,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: