9:18 | 10.06.24

                       

Тошкентда Howo юк машинаси дарёга тушиб кетди

Тошкентда Howo юк машинаси дарёга тушиб кетди. Ҳодиса ҳайдовчи эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Чирчиқ дарёсига Howo юк машинаси тушиб кетганини маълум қилди.

Хабар берилишича, 2024 йилнинг 9 июнь куни соат таҳминан 18:30 ларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида 2001 йил туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Howo русумли юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Бунга ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Ушбу ҳодиса натижасида автомобилда бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ ИИББ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: