14:53 | 09.10.23 1032

Тошкентда ичимлик суви нархи салкам 4 бараварга ошиши мумкин

Шунингдек, оқова сув нархи ҳам оширилиши кутилмоқда.

Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Хусусан, аҳоли учун бир метр/куб сув нархини 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархини эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархини 3000 сўм оқова сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.

Бироқ Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда нархлар пастлигича қолмоқда.

Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб, нархларнинг ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.

Ундан ташқари якуний хулосалар бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган.

Аввалроқ «Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун бир кубометр сув тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи савдо ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилиши аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва вилоят ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилгани ҳақида маълум қилинган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1058
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 899
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 549
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 463
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1167
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 957