20:12 | 27.01.24

                       

Тошкентда ички ишлар ходими сабабли машина ёниб кетишининг олди олинди – фото

У хизмат машинасида кетаётиб, «Волга» ёнаётганини кўриб қолган.

Тошкент шаҳрида ички ишлар ходимининг ҳаракатлари туфайли машина ёниб кетишининг олди олинди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Келтирилишича, Яшнобод тумани ИИОФМБ ЖТСБ ППХ отряди ходими, сафдор Атабек Мошкалов хизмат автоуловида ўз йўналиши бўйлаб кетаётганда, супермаркет олдида турган «Волга»нинг ёнаётганини кўриб қолган. У тезда хизмат автомашинасидаги ўтўчиргични олиб, оловга сепа бошлаган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бироқ ўтўчиргичдаги суюқлик тугагач  супермаркет ишчиларига яна ўтўчиргичлар олиб келишини айтган ва бир нечта мосламалардан фойдаланиб, алангани бартараф этган.

Фақат машина эгасининг қўли шикастланган.

«Мен ишимни битириб чиқсам, машинамнинг олд қисми ёнаётган экан, – дейди ҳайдовчи. – Тезда капотни очиб, оловни ўчирмоқчи бўлдим. Қўлимни куйдириб олиб, нима қилишимни билмай турганимда, ички ишлар ходими келиб, оловни ўчиришга тушиб кетди. Мана шундай ходимларнинг борлиги, уларнинг жасорати туфайли, биз фуқаролар хотиржам ва тинч яшаймиз. Минг раҳмат Отабекжонга»,  деган машина эгаси.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Маълумот учун, сафдор Атабек Мошкалов 1988 йилда туғилган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2013 йилда бошлаган.