9:11 | 31.05.24

                       

Тошкентда истиқомат қилувчи йигит фарғоналик аёлнинг 6,5 млн сўмини ноқонуний тарзда ўзлаштирди

Тошкентда истиқомат қилувчи йигит фарғоналик аёлнинг 6,5 млн сўмини ноқонуний тарзда ўзлаштирди. У аёлга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилган.

Фарғоналик аёлнинг 6,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) Р.М. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 6,5 миллион сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган М.Э. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, М.Э., жабрланувчи Р.М. билан телеграм орқали танишиб, унга ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга фоизсиз кредит олиб беришини айтиб, сохта ҳавола ёрдамида унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 6,5 миллион сўм пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: