20:34 | 11.12.23

                       

Тошкентда йўловчи автобусдан йиқилиб тушди

Оқибатда, унинг ўнг қўли синиб, юз ва пешонаси жароҳатланган.

Шу йилнинг 10 декабр куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида, Қорасув мавзеси, Мингбулоқ кўчасидаги «Универсам бекати»да автобус ҳайдовчисининг йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмасдан ҳаракатланиши оқибатида, йўловчилардан бири йиқилиб, тан жароҳати олди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Келтирилишича, ҳодиса «Юнусобод мавзеси 9 даҳаси — Чингелди маҳалласи» йўналишида ҳаракатланаётган 50-сонли МАN автобусининг ҳайдовчиси томонидан соат 15:30 лар атрофида содир этилган. Шундан сўнг, йўловчи Т.М. дарҳол тез ёрдам машинасида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб борилган. Ташхис натижаларига кўра, йўловчи юз қисми пешонасидан енгил тан жароҳати олганлиги ҳамда ўнг қўли синганлиги аниқланган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: