10:47 | 10.07.23 1799
Тошкентда йўловчи автобусида ёниб кетди — видео
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
10 июл куни соат 06:51 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Бешқўрғон» МФЙ, ТҲАЙ кўчасида (Абу-Саҳий бозори яқини) 147-сонли «Чорсу бозор — Чинни бозор» йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz автобусида ёнғин юзага келган.
Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:00 да етиб борган. Экипаж келгунга қадар ёнғин бозор ҳудудий ёнғин ўчириш экипажи ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ўчирилган — дейилади хабарда.
Ёнғин автобуснинг мотор қисмида содир бўлиб, электр симлари қисқа туташуви оқибатида юзага келгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.