16:54 | 05.06.23
Malibu-2 автомашинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 2 та енгил автомобил ва электробус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
5 июн куни Яккасарой тумани Шота Руставели – Глинка кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ нинг хабар беришича, 31 ёшли Lacetti ҳайдовчиси, 43 ёшли Malibu-2 ҳайдовчиси ва 53 ёшли Yutong электробуси ҳайдовчиси ЙПҲ содир этган.
ЙТҲ оқибатида Malibu-2 машина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: