19:30 | 23.11.23
У тўққиз ёшли йўловчининг қўлларидан ушлаб, шаҳвоний ҳаракатлар қилган.
Шу йилнинг 3 ноябр куни соат 11:30 атрофида Тошкент шаҳрида 115-сонли автобус кондуктори бўлиб ишлайдиган А.Х. тўққиз ёшдаги С.Ж.нинг ёнига ўтириб, қўлидан ушлаган ва шаҳвоний шилқимлик қилган.
Кеча, 22 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судида фуқаро A.X.гa нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилган.
Суд мажлисида у айбига иқрор бўлиб, содир этган қилмишидан пушаймон эканлигини билдириб, суддан енгил жазо беришини сўраган.
Суд судланувчи A.X.гa Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-1-моддаси 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: