12:32 | 30.11.23

                       

Тошкентда юк машинаси ва автобус тўқнашуви оқибатида уч нафар йўловчи жароҳат олди — видео

Bugun.uz Mercedes-Benz автобуси ҳамда MAN юк машинаси 29 ноябрда тўқнашгани акс этган видеони эълон қилади.

Кеча, 29 ноябр куни тонгда Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли автобус ва MAN юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Bugun.uz тўқнашув акс этган эксклюзив кадрларни эълон қилади.

Ҳодиса Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчасида содир бўлган. Уч нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, шунингдек, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳодиса Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: