14:48 | 09.06.24

                       

Тошкентда канал ёнидан 14 ёшли боланинг жасади топилди

Тошкентда канал ёнидан 14 ёшли боланинг жасади топилди. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари бошланган.

Тошкентда 14 ёшли бола каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 6 июнь куни 16:30 ларда Бекобод туманидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналида Сирдарё вилояти, Боёвут туманида яшовчи 2010 йилда туғилган C.Т. чўкиб вафот этган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида вояга етмаган С.Т. мурдаси каналнинг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: