15:41 | 22.05.24
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган «аптекачи» ушланди. Сурхондарёда ҳам ҳудди шундай 216 дона дори сотаётган шахс қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, S.C. МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Қ. фуқаро Х.М.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган «Редуксин лайт» номли дори воситасини шифокор рецептисиз 768 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 224 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 216 дона дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: