18:06 | 07.06.23 1074

Тошкентда «Меҳмонхона бизнесида яшил технологияларни жорий этиш» форуми бошланди

Форумнинг мақсади меҳмонхона бизнесида экологик ечимлардан қандай фойдаланишни кўрсатишга қаратилган

Тошкентда бугун, 7 июн куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида Меҳмондўстлик ассоциацияси томонидан «Меҳмонхона бизнесида яшил технологияларни жорий этиш» форуми бошланди. Бу ҳақда Bugun.uz мухбири хабар берди.

Тадбир меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, дам олиш масканлари ва бошқа туристик объектлар эгалари ва раҳбарлари учун экологик ечимлардан фойдаланиш имкониятларини намойиш этишга қаратилган.

Шунингдек, ушбу форум доирасида жорий йил август-октябр ойларида Самарқанд, Хива, Бухоро ва Андижон вилоятларида 100 дан ортиқ меҳмонхона бизнеси вакилларини қамраб оладиган бир қатор интенсив тренинглар ташкил этилади.

Яшил иқтисодиётга ўтиш Ўзбекистондаги меҳмондўстлик ва туризм соҳаси учун долзарб вазифадир. Яшил технологияларни жорий этишнинг асосий мақсади энергия ва табиий ресурсларни истеъмол қилиш даражасини пасайтириш, чиқиндиларни камайтириш ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишини олдини олиш, шу билан бирга меҳмонлар учун қулай яшаш шароитларини сақлаб қолиш ва албатта бизнеснинг рентабеллигини оширишдан иборат ҳисобланади.

ЕТТБ Ўзбекистонда «Кичик бизнес бўйича консалтинг дастури»ни амалга ошириб, тажрибали маслаҳатчилар ёрдамида ўз фаолиятини яхшилаш ва ривожланиш истагида бўлган кичик компанияларга яшил ечимлар, рақамлаштириш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган ҳолда қўллаб-қувватлаш ва грантлар тақдим этмоқда.

Ушбу форум нафақат яшил технологияларни жорий этишнинг долзарблигини намойиш этиш, балки меҳмонхона бизнеси учун реал имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида гапириш учун мўлжалланган, – дейди дастур раҳбари Шерзод Акбаров.

Меҳмондўстлик ассоциацияси турли туризм ташкилотларини жалб қилади ва стандартларни техник қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва жорий этиш, жумладан эко-аудитларни ўтказиш ва яшил сертификатлашда ёрдам беради.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 420
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 777
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1119
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 877
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 472
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 957