8:18 | 30.05.24

                       

Тошкентда Мonza ва Nexia-1 машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Мonza ва Nexia-1 машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Мирзо Улуғбек туманида  содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Хабар берилишича, 2024 йил 28 май куни соат 23:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган А.Қ. бошқарувида бўлган Мonza русумли автомашинаси ва 1976 йилда туғилган А.Д. бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Nexia-1 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», — деб ёзди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: